UNESCO ўзбек ўқитувчилари малакасини оширишга салкам 500 минг доллар ажратади
Жамият
−
12 Март 2021 4596 1 дақиқа
UNESCO Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини оширишга 435 минг АҚШ доллари ажратади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.
Маблағ UNESCO`нинг “Гана, Гондурас ва Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ёндашувларини мослаштириш ва кўламини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт тадқиқот маркази томонидан (GPE -KIX) Таълим соҳасидаги билимлар ва инновацион алмашув бўйича глобал ҳамкорлик ташаббуси доирасида ажратилади.
Икки йиллик лойиҳа (2020-2022) доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Тошкент вилоятларида 150 мактаб ва 600 дан ортиқ ўқитувчиларни жалб этган ҳолда уларнинг малакасини ошириш модели ишлаб чиқилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь