UNESCO билан ҳамкорликда маданий меросни муҳофаза қилувчи халқаро қўмита тузилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 14 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси “UNESCO билан ҳамкорликда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 371-сон қарорни қабул қилди.

Қўмитанинг асосий вазифалари қуйидагилар:

•    Ўзбекистоннинг маданий меросини Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

•    халқаро ташкилотлар ва UNESCO маслаҳатлашув органлари (Ёдгорлик ва диққатга сазовор жойлар бўйича халқаро кенгаши, Маданий бойликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази) билан маданий бойликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш;

•    Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган моддий маданий мерос объектлари ва ҳудудлар, археологик ва архитектура ёдгорликлари муҳофазаси ишида иштирок этиш;

•    маданий бойликларни ишончли сақлаш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Қўмитага моддий маданий мерос масалалари ҳамда Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар бўйича маслаҳат органи мақоми берилди. Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Халқаро маслаҳат қўмитасининг ишчи органи ҳисобланади.

Қарор билан қўмитанинг таркиби ва тузилмаси тасдиқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

UNESCO

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг