Қўқон UNESCO’нинг “Адабиёт шаҳри” мақомини олиши мумкин

Жамият

image

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри UNESCO'нинг “Адабиёт шаҳри” мақомини олиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 28 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида ўтказган Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилишда сўз борди.

Йиғилишда қайд этилишича, ўзбек адабиёти тарихида Қўқон адабий муҳитининг ўрни беқиёс. Бу заминда 300 дан зиёд шоир ва адиб яшаб, ижод қилган.

Шундай адибларни етиштирган Қўқон UNESCO'нинг “Адабиёт шаҳри” мақомини олишга ҳам муносиб. Лекин бундай бой мерос ҳалигача тизимли ўрганилмагани, илмий тадқиқотлар олиб борилмагани қайд этилган.

Шу боис, Қўқон адабий муҳити антологияси ва электрон платформасини яратиш, Адабиёт ва ижод мактабини ташкил этиш таклиф қилинган.

Ахборот хуружлари авж олаётган ҳозирги даврда ёшлар ўртасида китобхонликни оммалаштириш ҳар қачонгидан ҳам долзарб экани таъкидланган. Шунинг учун бу йил вилоятдаги 100 та маҳаллада намунавий маҳалла кутубхоналари ташкил этилади, бук-кафе очган тадбиркорларга солиқ ва ижара тўловларидан имтиёз берилади.

Президентимиз “Бурҳониддин Марғиноний” илмий-маърифий ва туризм мажмуасида ҳар икки йилда Халқаро китобхонлик фестивалини ўтказиш, ушбу тадбирга дунёнинг машҳур ёзувчи ва шоирларини таклиф қилиш ташаббусини билдирган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

UNESCO Қўқон Адабиёт шаҳри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг