Ўн йил қидирувда бўлган ўзбекистонлик собиқ мансабдор Туркияда қўлга олинди
3-саҳифа
−
24 Октябрь
40184Ўзбекистонда 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган Хатича Мусоевна Жафарова Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, 1951 йилда туғилган ушбу аёл Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилда Туркияда қўлга олинган. У 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган. Ушбу собиқ мансабдор жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, ўзгаларнинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби бир қатор жиноятларни содир этганликда айбланиб, 2014 йилдан буён қидирувда бўлган.
Бош консулхона ходимлари иштирокида у Ўзбекистонга депортация қилинган. Консулхона хабарида ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб, 2022 йилдан буён қидирувда бўлган Дилафруз Мадиева Туркияда қўлга олинганди. 48 ёшли Мадиева ҳам Ўзбекистонга депортация қилинганди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь