“Умра” лицензиясини олиш учун қандай ҳужжатлар керак?
Жамият
−
18 Октябрь
7338“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 12 октябрдаги “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган этиб белгиланган.
Лицензияни олиш учун тақдим қилиниши керак бўлган ҳужжатлар эса қуйидагилардан иборат:
Ариза: унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
-
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, STIR, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;
-
тадбиркорлик субъекти раҳбари ва ходимларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, манзили, паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари.
-
Лицензия талабгори томонидан Дин ишлари бўйича қўмитанинг “Зиёрат” жамғармасига 1 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
-
“Умра” тадбирлари давомида зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб диний билим ва кўникмаларга эга мутахассисни жалб қилиш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузилган шартнома нусхаси;
-
“Умра” хизматлари кўрсатиш бўйича Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Ҳаж ва Умра вазирлигининг “Умра” лицензиясига эга бўлган ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартнома нусхаси;
-
зиёратчиларни ташиш ва парвозларни амалга ошириш бўйича авиакомпания(лар) тузилган ҳамкорлик шартномаси нусхаси;
-
тадбиркорлик субъектининг зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатиши учун замонавий жиҳозланган бинода фаолият юритиши тўғрисидаги маълумот;
-
тадбиркорлик субъектининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси.
Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори – БҲМнинг 3 баравари.
Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори – БҲМнинг 10 баравари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Умра” тадбирларини ташкил этиш учун лицензия олиш борасида янги талаблар эълон қилинганди. Умра зиёрати хизматини кўрсатиш бўйича лицензия соҳасидаги қонунбузарлик учун юридик шахсларга солинадиган жарима миқдори БҲМнинг 200 баравари (75 миллион сўм) этиб белгиланган.
LiveБарчаси