Улуғбек Сайидовга ўринбосарлар тайинланди
Жамият
−
23 Июль 2019
4770Аввалроқ, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятига янги бошқарув раиси тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
“Ўзтрансгаз” АЖнинг янги раиси Улуғбек Ҳусанович Сайидовга ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Музаффархон Ҳасанхонович Нажмиддинов ўз лавозими сақлаб қолиб, “Ўзтрансгаз” АЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари – бош муҳандис этиб тайинланди.
Алишер Исмоилжонович Мирзамаҳмудов “Ўзтрансгаз” АЖ бошқарув раисининг молия ва иқтисод бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтегаз” АЖ раиси Баҳодир Баҳромович Сидиқовга 4 нафар ўринбосар тайинланганди.