“Ўзтрансгаз”га янги раис тайинланди
Жамият
−
23 июл 2019 9824 1 дақиқа
Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тузилмасида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Баҳодир Баҳромович Сидиқов “Ўзбекнефтегаз” АЖ раислигида қолди.
“Ўзтрансгаз” АЖ бошқарув раиси этиб Улуғбек Ҳусанович Сайидов тайинланди. У аввал “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
“Ҳудудтаъминотгаз” АЖ бошқарув раиси этиб, аввал “Ўзтрансгаз” АЖ бошқарув раиси бўлган Баҳодир Бешимович Эшмуродов тайинланди.
Live
Барчаси