Улуғбек Рашидов дунё миқёсида йилнинг энг яхши эркак спортчиси деб топилди
Спорт
−
04 Декабрь
6111Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WТ) 2024 йилнинг энг яхшиларини аниқлаш учун спортчилар ва мураббийларнинг овоз бериш натижаларини эълон қилди. Унга кўра, йилнинг энг яхши эркак спортчиси номинациясида ушбу спорт тури бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоси, икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов ғолиб бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси хабар берди.
Қайд этилишича, тақдирлаш маросими бугун, 4 декабрь куни Гонконгда давом этаётган пумсе бўйича Жаҳон чемпионати доирасида бўлиб ўтган. Унда Улуғбек Рашитов ҳам иштирок этиб, Бутунжаҳон таэквондо федерацияси бош котиби Сео Жеонгкангдан ўз совринини қабул қилиб олган.
“Таъкидлаш лозим, бу ўзбек таэквондосининг Янги Ўзбекистонга келтирган янги ғалабасига айланди. Боиси, бунга қадар юқори натижаларга эришган спортчиларимиз дунё миқёсида эътироф этилмаган эди”, дейилади хабарда.
Номинациялар бўйича ғолиблар рўйхати:
- "Йилнинг энг яхши эркак спортчиси" – Улуғбек Рашитов (Ўзбекистон)
- "Йилнинг энг яхши аёл спортчиси" – Вивиана Мартон (Венгрия)
- "Йилнинг энг яхши аёл пара спортчиси" – Леонор Ангелика Эспиноза (Перу)
- "Йилнинг энг яхши эркак пара спортчиси" – Имамаддин Ҳалилов (Озарбайжон)
- "Йилнинг энг яхши зарбаси соҳиби" – Парк Теэжун (Корея Республикаси)
- "Йилнинг энг яхши мураббийи" – Есбол Султанов (Тунис)
- "Йилнинг энг яхши пара мураббийи" – Эндрю Дир (Буюк Британия)
- "Йилнинг энг яхши Олимпия ҳаками" – Моҳамедали Элсаед (Миср)
- "Йилнинг энг яхши Паралимпия ҳаками" – Паула Рамирес Руис (Испания).