Токио-2020: ўзбекистонлик сўнгги таэквондочи мусобақани тарк этди
Спорт
−
27 Июль 2021
3493Токио-2020 Олимпия ўйинлари доирасида Ўзбекистон таэквондо терма жамоасининг сўнгги аъзоси +67кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Светлана Осипова илк босқичда мағлубиятга учради.
Дастлабки беллашувни Осипова қозоғистонлик Жанзель Денизга қарши ўтказди. Муросасиз ўтган баҳс 9:9 ҳисобида якунланаётган бир пайтда, сўнгги сонияда ўтказиб юборилган қўл зарбаси натижасида ўзбекистонлик таэквондочи мағлуб бўлди. Унда қозоғистонлик Дениз финалга етиб борган тақдирда бронза медали учун курашиш имконияти сақланиб қолади.
Маълумот ўрнида, 25 июль куни ўтказилган -68 кг вазн тоифасидаги таэквондочилар ўртасидаги баҳсларда Улуғбек Рашидов Олимпиада семпионлигини қўлга киритган эди. Кеча, 26 июль куни аёллар ўртасида -67 кг вазндаги Нигора Турсунқулова илк босқичдаёқ мағлуб бўлган эди. -80 кг вазн тоифасида эса Никита Рафалович бронза медали учун баҳсда даянга кўтарилиб, имкониятни бой берди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь