Ўзбекистон таэквондо жамоаси ЖЧда совриндор бўлди

Спорт

image

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитойнинг Уси шаҳрида ташкил этилган Жаҳон кубогидаги иштирок этиб, бронза медалларни қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Ярим финалда мезбонларга имкониятни бой берган ўзбекистонлик спортчилар бронза медали учун кечган беллашувда ушбу спорт ватани ҳисобланган Корея Республикаси билан баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида устун келди.

Беллашувларда Жасур Жайсунов (-80 кг), Шуҳрат Салаев (+80 кг), Феруза Содиқова (-67 кг) ва Гулсанам Алижонова (+67 кг) Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди. 

Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик таэквондочилар бунгача жамоавий дастурда Осиё ўйинларида бронза, Париж Олимпиадасида эса кўргазмали чиқишда кумуш медалга сазовор бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон кубоги Таэквондо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг