Таэквондо: Улуғбек Рашитов Осиё чемпиони бўлди
Спорт
−
24 Июнь 2022
7765Бугун, 24 июнь куни Жанубий Кореяда бўлиб ўтаётган таэквондо бўйича Осиё чемпионатининг финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик Улуғбек Рашитов ҳам иштирок этиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
68 кг вазн тоифасида жангларда қатнашган Улуғбек Рашитов финалда Заид Каримга қарши даянга чиқди ва иккала раундда ҳам ғалабага эришди ва шу тариқа қитъа биринчилигида зафар қучди.
Қайд этиш жоизки, Рашитов мусобақани нимчорак финалдан бошлади ва фаластинлик Фаҳид Абдулразоқни 2:0 ҳисобида таслим қилди. Чорак финалда мўғулистонлик Энгболд Буяншагаи 2:0 ҳисобида мағлуб этилди. Ярим финалда Рашитов эронлик Бозоргишоб Дариални таслим қилди.
Маълумот учун, Рашитов 2020 йили Токиода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига олтин медални қўшиб қўйганди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15