Улуғбек Рашидов Олимпиаданинг ярим финалига чиқди
Sport
−
08 August 2024 6936 1 minute
Таэквондо баҳсларида -68 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашидов Париж Олимпиадасида ярим финалга чиқди.
Чорак финал жангида 22 ёшли Рашидов Ю Лян билан баҳс олиб бориб, ғалаба қозонди. Ярим финалдаги ғалаба Рашидовга Олимпиаданинг камида кумуш медалини кафолатлайди.
Ярим финалда Улуғбек испаниялик Хавьер Перес билан жанг қилади.
Биринчи босқич баҳсларидан озод қилинган Рашидов иккинчи босқичда гонконглик Ло Ваи Фунг 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Live
All