Украинанинг янги Ташқи ишлар вазири тасдиқланди
Олам
−
05 Сентябрь
6534Олий Рада Украина Ташқи ишлар вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Андрей Сибига янги Ташқи ишлар вазири этиб тайинланишини маъқуллади. Бу ҳақда Украина парламенти депутати Ярослав Железняк маълум қилди.
Қайд этилишича, бу қарорни 258 депутат қўллаб-қувватлаган. Илгари Украина Президенти девонида ишлаган Сибига номзоди аввалроқ давлат раҳбари Владимир Зеленский томонидан тақдим этилган эди.
Маълумот учун, Сибига 1975 йилда Украина ғарбидаги Тернопиль вилояти Зборов шаҳрида туғилган. Львов университетининг халқаро муносабатлар факультетини тамомлаган, шунингдек, ҳуқуқшунослик малакасига эга. 1997 йилда у Украина Ташқи ишлар вазирлигида ўз фаолиятини бошлаган ва ҳам марказий аппаратда, ҳам хорижий ваколатхоналарда ишлаган. 2012-2016 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик хизмати департаментини бошқарган, 2016-2021 йилларда Украинанинг Туркиядаги элчиси бўлган. 2021-2024 йилларда Украина Президенти девонининг ўринбосари сифатида фаолият олиб борган. 2024 йилдан Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ собиқ Украина ТИВ раҳбари Кулеба истеъфога чиққани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси