Украинанинг иккита ҳарбий самолёти уриб туширилди
Олам
−
07 Январь
17135Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита самолёти Днепропетровск вилоятида уриб туширилди. Бу ҳақда бугун, 7 январь куни, Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Днепр шаҳри яқинида Су-25 ҳужумчи самолёти йўқ қилинди. Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг яна бир самолёти, Су-27 қирувчиси Кривой Рог яқинида уриб туширилди”, дейилади хабарда.
Иккала самолёт ҳам ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан урилган.
Аввалроқ эса Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгиз осмонида Украинанинг олтита ракетасини тутиб олгани ҳақида хабар берган эди. Мудофаа вазирлиги Россия ҳудудига ракета учирилишини терактга уриниш деб атади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Украинанинг жами йўқотишлари эълон қилинганди.
LiveБарчаси