Украиналикларга F-16 қирувчи самолётларида учишни ўргатадиган давлат яна биттага кўпайди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Португалия ўз ҳудудида украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётларида ўқитишга рози бўлганини айтди. Бу ҳақда у кеча, 24 август куни Киевда Португалия Президенти Марселу Ребелу ди Соза билан бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, у ва Португалия раҳбари хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик, жанг майдонидаги вазият ва Украинанинг мудофаа эҳтиёжларини муҳокама қилган.

“Португалия бизнинг танк ва ҳаво коалициямиз аъзоси. Бугун Португалия F-16 самолётларида украиналик учувчилар ва муҳандисларни ўқитишга қўшилишга тайёрлигини тасдиқлади”, деган давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 август куни Украина Президенти Греция расмийлари ҳам худди шундай қарор қабул қилганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Португалия F-16 Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг