Украинага ракета “ёмғири” уюштириш Россияга қанчага тушгани маълум бўлди

Олам

image

Украинанинг “Forbes” журнали кеча, 10 октябрь куни Украина шаҳарларига уюштирилган ракета ҳужуми Россия бюджетига қанчага тушганини ҳисоблаб чиқди. Ракеталар "ёмғири" тахминан 400-700 миллион долларга тушган.

Нашрнинг ёзишича, Украина ҳудуди бўйлаб 84 та қанотли ракета учирилган. Расмий баёнотларга кўра, ҳужумда 24 та дрон ҳам иштирок этган.

Газетанинг таъкидлашича, учирилган ракеталарнинг нархи кенг диапазонда баҳоланган, чунки ҳар бир турдаги ракеталарнинг аниқ сони маълум эмас. Украина ҳудудига  Х-101, Х-555, “Калибр”, “Искандер”, “Торнадо-С” ва “С-300” ракеталари учирилган.

Харажатларни ҳисоблаш учун газета қуйидаги ҳисоб-китоблардан фойдаланган: Х -101 ракетаси нархи 13 миллион доллар, “Калибр” – 6,5 миллион доллар, “Искандер” – 3 миллион доллар, “Оникс” – 1,25 миллион доллар, КХ-22 – 1 миллион доллар ва “Точка-У” – 300 минг доллар. 10 октябрда учирилган барча дронларнинг умумий қиймати бир неча миллион долларни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Россия 10 октябрь куни Киев, Днепр ва Украинанинг бошқа бир қатор шаҳарларини кучли ракета зарбаларига дучор қилди. Украина бутун мамлакат бўйлаб ҳаво огоҳлантиришини эълон қилди. Киевда, шунингдек, Украинанинг бошқа ҳудудларида, жумладан Днепр вилояти, Одесса ва Харьковда эрталаб бир қатор портлашлар содир бўлди. 

Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Ростислав Смирновнинг айтишича, камида 14 киши ҳалок бўлган, 60 га яқин киши жароҳатланган. Портлаш оқибатида олтита автомобиль вайрон бўлган, яна 15 таси зарар кўрган. Маҳаллий Telegram каналлари хабарига кўра, портлашлар Украина хавфсизлик хизмати маъмурияти биноси ҳудудида, шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Володимирська кўчасидаги кабинетларидан бирида содир бўлган. Киев метросида қизил чизиқда поездлар ҳаракати тўхтатилди, барча ерости станциялари бошпана сифатида ишлайди. 

Ҳужум ортидан АҚШ Жо Байден Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб берилишига ваъда берди.

Шунингдек, Германия Украинага бир неча кун ичида аввал ваъда қилинган тўртта замонавий ўрта масофага мўлжалланган IRIS-T SLM Infra Red Imaging System Tail ҳаво мудофаа тизимидан биринчисини етказиб беради. 

Бугун, 11 октябрь куни эрталаб Украинанинг Винница вилоятидаги Ладижин иссиқлик электр станциясига иккита “Shahed-136” камикадзе дронлари билан ҳужум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

857

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг