Украинага қирувчи самолёт берадиган мард топилди

Олам

image

Польша яқин 4-6 ҳафта ичида ўзининг МиГ-29 қирувчи самолётларини Украинага топшириш ниятида. Бу ҳақда бугун, 14 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида республика Бош вазири Матеуш Моравецкий маълум қилди.

“Бу кейинги тўрт-олти ҳафта ичида содир бўлиши мумкин”, деган Бош вазир самолёт қачон етказилиши ҳақидаги саволга жавобан.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Польшада 28 та МиГ-29 қирувчи самолёти бор. Улар Мальборк шаҳридаги авиабазада жойлашган. Бироқ Киевга етказилиши режалаштирилган ушбу турдаги самолётлар сони ҳали очиқланмаган.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг февраль ойида Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий Варшава Украинага МиГ-29 қирувчи самолётларини етказиб беришга тайёрлигини, бироқ НАТОнинг бошқа давлатлари билан коалицияда эканини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб АҚШ гарчи украиналик учувчиларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказаётган бўлсада, бу Киевга қирувчи самолёт юборилишини англатмаслигини маълум қилганди. Германия ҳам Украинага ажратилган ёрдам пакетлари қирувчи самолётларни ўз ичига олмаслигини билдирганди. Францияда ҳам қирувчи самолётлар мудофа эмас, балки ҳужум қуроли бўлгани учун уларни Киевга юбориш режа қилинмагани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қирувчи самолёт МиГ-29 Россия-Украина уруши Украинага ёрдам Россия босқини

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг