Франция Киевга қирувчи самолётларни юборолмайди

Олам

image

Франция Киевга жанговар самолётлар етказиб бермайди, чунки улар ҳужум қуроли бўлиб, Франция Украинани биринчи навбатда мудофаа соҳасида қўллаб-қувватлаш зарур, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда бугун, 10 февраль куни Франция ҳукуматининг расмий вакили Оливье Веран BFM телеканали эфирида маълум қилди.

“Самолёт юбориш гаубица (артиллерия куроли) юбориш билан бир хил эмас, самолёт – бу бошқа нарса. Биринчидан, бу мудофаа эмас, ҳужум воситаси. Учувчиларни тайёрлаш керак, улардан фойдаланиш керак. Ҳозир биз ҳужум бошланишини ҳис қиладиган, рус қўшинларининг олдинга силжишини кўраётган бир даврда турибмиз. Бу бизга позицияларни эгаллашга имкон берадиган мудофаа воситаларини таъминлашни талаб қилади”, деган Оливье Веран.

Шунингдек, Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммити якунлари бўйича матбуот анжуманида сўзлаб, яқин ҳафталарда Киевга қирувчи самолётлар етказиб беришнинг иложи йўқлигини ва бу ҳозир Украина армиясига керак эмаслигини айтган. У ҳеч нарсани истисно қилмаслигини, бироқ ҳозир бу асосий масала эмаслигини айтган.

Маълумот учун, шу кунгача Франция Украинага 18 та “Цезар” ўзиюрар артиллерия тизими ва 2 та Crotale зенит тизимлари аккумуляторини юборган. Декабрь ойида Макрон Киевга қурол ва ўқ-дориларнинг янги партиясини 2023 йил бошида етказиб беришни режалаштирaётганини айтган. Ўтган ҳафтада эса Франция Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Анн-Клэр Лежандр Парижнинг Киевга қўшимча 12 та “Цезар” иншоотини юбориш, шунингдек, Франция ва Полшада 2000 нафар украиналик аскарни тайёрлаш режасини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Франция Мудофа вазирлиги Ground Master 200 радарини Украинага топшириш, шунингдек, Италия билан ўрта масофага мўлжалланган SAMP-Т ҳаво мудофаа тизимларини жиҳозлаш учун 700 га яқин Аster-30 зенит ракеталарини сотиб олиш бўйича келишув имзоланганди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг