Италия ва Франция Украинага ҳаво ҳужумидан ҳимояловчи ракеталарни жўнатади

Олам

image
0:00
0:00
download

Италия ва Франция 700 га яқин Aster-30 зенит-ракеталарини биргаликда сотиб олишга келишиб олди. Бу ҳақда “Il Messaggero” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, Aster-30 зенит-ракеталари мамлакатлар Украинага етказиб бермоқчи бўлган SAMP-T ҳаво мудофаа тизимларини жиҳозлашда фойдаланилади. Бироқ барча ракеталарни Киевга жўнатиш мўлжалланмаган. Уларнинг бир қисми Италия ва Франция арсеналларида қолади.

Манбага кўра, Италия мудофаа вазири Гидо Кросетто кеча, 27 январь куни франциялик ҳамкасби Себастян Лекорну билан учрашиб, Киевга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришнинг техник тафсилотларини муҳокама қилган. Шунингдек, музокаралар давомида янги SAMP-T аккумуляторларини ишлаб чиқариш маъқулланган.

Бироқ ҳарбий идоралар бошлиқларининг йиғилишидан сўнг эълон қилинган якуний билдиришномада SAMP-T’ни жўнатиш ҳақида сўз юритилмаган. Италия дипломатик манбаларига кўра францияликлар кўпроқ вақт талаб қилишган. Эндиликда якуний расмий қарор Италия бош вазири Жорж Мелони ва Франция Президенти Эммануель Макрон томонидан қабул қилиниши маълум қилинган.

Маълумот учун, SAMP-T ҳаво мудофаа тизими Eurosam консорциуми (тадбиркорлар бирлашмаси) томонидан ишлаб чиқарилади. Тизим душманнинг дронлардан фойдаланиш ва электрон шовқинларни ҳосил қилиш имкониятини инобатга олган ҳолда ер усти объэктларини оммавий ҳаво ҳужумидан ҳар томонлама ҳимоя қилади. Тизимнинг битта аккумулятори нархи тахминан 800 миллион еврони ташкил қилади.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг