Украинадан қайтарилган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 6-7 март кунлари Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 674 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 109 нафар аёл, 57 нафар вояга етгаман шахс ва 12 нафар чақалоқ олиб келинди.

Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби Юсуф Қобулжоновга кўра, 28 февралдан 7 мартга қадар 19 та авиарейс билан 4 359 нафар ўзбекистонлик қайтарилди.

Бугун, 7 март куни яна битта рейсни амалга ошириш режалаштирилган. Польша ҳудудида Ўзбекистоннинг 350 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 80 нафари Польша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, қарийб 270 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Украинадан Польша орқали қайтарилаётган ўзбекистонликларнинг биринчи гуруҳи 28 февраль куни Тошкентга келган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made