Украинада захирадагилар ҳарбий хизматга чақирилди
Олам
−
23 Февраль 2022
5082Украина 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган захирадаги аскарларни ҳарбий хизматга чақиришни эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат Қуролли Кучлари Бош штаби матбуот хизмати хабар берган.
“18 ёшдан 60 ёшгача бўлган захирадагилар чақирилади. Булар ҳам офицерлар, ҳам сержантлар. Максимал хизмат муддати — бир йил”, дейилади хабарда.
Бир кун аввал Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакат учун махсус муддатда резервчиларни чақириш тўғрисида фармон чиқарган.
Қайд этилишича, чақирилган захирадаги ходим иш жойини ва ўртача ойлик иш ҳақини сақлаб қолади.
Эслатиб ўтамиз, 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ Президенти Жо Байден айрим шахсларнинг мулкини блоклаш ва айрим операцияларни тақиқловчи фармон қабул қилди. Ҳужжат ДХР ва ЛХРга сармоя киритишни, шунингдек, ушбу минтақалардан ҳар қандай товарлар, хизматлар ёки технологияларни Қўшма Штатларга импорт қилишни тақиқлайди.
Бундан ташқари, ушбу фармон ўзини мустақил деб эълон қилган республикаларда ҳаракат қилишга қарор қилган ҳар қандай шахсга нисбатан жазо чораларини қўллаш имконини беради.
Қўшма Штатларда жойлашган ёки кейинчалик АҚШга кирадиган, ДХР ва ЛХР билан боғлиқ шахсларга тегишли бўлган барча мулк ва мулкдаги улушлар блокланади.
Шунингдек, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь