Украинада Pfizer вакцинаси билан эмланган эркак вафот этди

Олам

image
0:00
0:00
download

Украинанинг Винница шаҳрида 47 ёшли эркак COVID-19 га қарши Comirnaty/Pfizer-BioNTech вакцинаси билан эмланганидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда “Интерфакс” Украина Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар бермоқда.

“2 июль куни соат 18: 02 да 47 ёшли эркакнинг ўлими қайд этилди. Тегишли маълумотлар Украина Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат эксперт марказига келиб тушди”, дейилади хабарда.

Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 га қарши эмлаш мобил гуруҳ томонидан соат 13:45 да амалга оширилгани ҳақида хабар берди.

“Эмлашдан кейин бир соат ичида иммунизация қилинганидан кейин нохуш ҳодиса қайд этилмаган. 17:00 да бемор кўнгил айниши, ҳушидан кетиш ҳақида шикоят қилди. Дарҳол шошилинч тиббий ёрдам чақирилди, улар реанимация тадбирларини ўтказди. Афсуски, соат 18: 02 да шифокорлар ўлим ҳолати кузатилганини маълум қилди”, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Виннитса вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, эркак Comirnaty/Pfizer-BioNTech вактсинаси билан COVID-19 га қарши эмланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга Pfizer, Moderna ёки ЖССТ тасдиқлаган бошқа вакцина келтирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг