Ўзбекистонга Pfizer, Moderna ёки ЖССТ тасдиқлаган бошқа вакцина келтирилиши мумкин

Жамият 2815
image
-

Ўзбекистонга жорий йилнинг август ойида AstraZeneca (CovieShield эмас), Pfizer, Moderna ёки ЖССТ тасдиқлаган бошқа вакцина келтирилиши мумкин.

Маълум қилинишича, чет элга ўқишга кетмоқчи бўлган фуқаролардан саволлар келиб тушмоқда: Нега Ўзбекистонда ЖССТ тасдиқлаган вакциналар билан эмлаш олиб борилмаяпти? 

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов жавоб берди: 

“Август ойида Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида AstraZeneca (CovieShield эмас), Pfizer, Moderna ёки ЖССТ тасдиқлаган бошқа вакцина келиши кутилмоқда”.

Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда AstraZeneca (CovieShield), “Спутник V” ҳамда ўзбек-хитой вакциналаридан фойдаланилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 94
Рейтинг: 3
t
×