Ўзбекистонга Pfizer, Moderna ёки ЖССТ тасдиқлаган бошқа вакцина келтирилиши мумкин
Жамият
−
28 Июнь 2021
4241Ўзбекистонга жорий йилнинг август ойида AstraZeneca (CovieShield эмас), Pfizer, Moderna ёки ЖССТ тасдиқлаган бошқа вакцина келтирилиши мумкин.
Маълум қилинишича, чет элга ўқишга кетмоқчи бўлган фуқаролардан саволлар келиб тушмоқда: Нега Ўзбекистонда ЖССТ тасдиқлаган вакциналар билан эмлаш олиб борилмаяпти?
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов жавоб берди:
“Август ойида Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида AstraZeneca (CovieShield эмас), Pfizer, Moderna ёки ЖССТ тасдиқлаган бошқа вакцина келиши кутилмоқда”.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда AstraZeneca (CovieShield), “Спутник V” ҳамда ўзбек-хитой вакциналаридан фойдаланилмоқда.
LiveБарчаси