Украина ва Россия ҳалок бўлган аскарларнинг жасадларини алмашди
Олам
−
16 Февраль
5394Украина ва Россия яна ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жасадларини алмашди. Бу ҳақда Давлат Думаси депутати, парламентнинг ҳарбий ҳаракатлар бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳи вакили Шамсаил Саралиевнинг баёнотига таяниб, РБК маълум қилди.
Депутатнинг айтишича, 61 қурбоннинг жасади Россияга қайтарилган. Украинага 58 нафар аскарнинг жонсиз таналари берилган.
Ҳарбий асирларни даволаш ва жасадларни топшириш операцияси Халқаро Қизил Хоч қўмитаси кўмагида амалга оширилган.
Маълум қилинишича, махсус операция бошланганидан бери Россия ва Украина мунтазам равишда ҳарбий асирлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашиб келмоқда. Бундан олдинги алмашинувда Россия 55, Украина эса 77 ҳарбий аскарларининг жасадини қабул қилиб олган.
Президент Владимир Путин аввалроқ, Россия ва Украинадан олиб кетилган асирлар сони 1 дан 10 гача эканлигини айтганди ва Ил-76 га қилинган ҳужумга қарамай, ҳарбий асирлар алмашинуви давом этишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, олдинги ҳарбий алмашинувда 207 украиналик ва 195 россиялик ватанига қайтганди. Бу ҳақда Украина Президенти ўзининг расмий саҳифасида маълум қилган.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь