Украина Туркий кенгашга қўшилиш таклифи билан чиқди
Жамият
−
10 Август 2020
7728Украина Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига кузатувчи сифатида қўшилиш истагида. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирининг биринчи эринбосари Эмина Жапарова маълум қилган.
Ташқи ишлар вазирлиги расмийси “Деміререн” агентлигига берган интервьюсида Украинанинг туркий дунё билан алоқалари узоқ тарихга бориб тақалиши ҳақида гапирган. У ўз нутқида Украинанинг тукрий дунё маданиятининг вориси сифатида кўришини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 14 сентябрь куни “Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонунни имзолади.
Ўша вақтгача 4 та давлат – Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши (ТДҲК) аъзолари саналар эди. Ташкилот таркиби туркий тилли давлатларнинг раҳбарлари Кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Катта мансабдор шахслари қўмитаси, Оқсоқоллари кенгаши ва Котибиятдан ташкил топган. Котибият Истанбул шаҳрида (Туркия Республикаси) жойлашган.
Ташкилот 2009 йил 3 октябрда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимига мувофиқ ташкил этилган.
Ҳар йили Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши томонидан аъзо давлатлар орасида Турк дунёси маданий пойтахти танлаб олинади. Бу йил ушбу мақом Хива шаҳрига насиб этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь