Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашда байроқлар кўтариш маросимида қатнашди (видео)

Жамият

image

Бугун, 12 ноябрь куни Истанбул шаҳрида Туркий кенгаш котибиятининг янги биноси олдида байроқ кўтариш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва қардош мамлакатлар раҳбарлари иштирок этди.

Тантанали равишда Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Венгрия, Туркманистон ва ташкилотнинг байроқлари кўтарилди.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған тадбир иштирокчиларига мурожаат қилар экан, мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш муҳим эканини таъкидлади ҳамда ушбу котибият ташкилот мақсад ва вазифаларини амалга оширишда бундан буён ҳам муҳим ўрин тутишига умид билдирди.

Туркий кенгаш котибияти жойлашган бино XIX аср бошида барпо этилган ҳамда Истанбул шаҳрининг Фотиҳ туманида жойлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркий кенгаш

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг