Украина Россия устидан яна Халқаро судга даъво киритди
Олам
−
01 Октябрь 2022
5106Расмий Киев Россиянинг Украина ҳудудларини аннекcия қилишга уринишлари ҳақидаги ишни моҳиятан кўриб чиқиш илтимоси билан Халқаро судга мурожаат қилди. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Twitter саҳифасида маълум қилди.
“Путиннинг аннексия қилишга уринишларидан сўнг Украина Халқаро судга бу ҳаракат 16 март куни чиқарилган қонуний мажбурий бўлган вақтинчалик буйруқни қўпол равишда бузиш эканлигини расман маълум қилди. Биз суддан ишни имкон қадар қисқа муддатда моҳиятан кўриб чиқишни сўраймиз”, дейди вазир.
Маълумот учун, жорий йилнинг 16 март куни Гаага шаҳридаги БМТ Халқаро суди расмий Киев киритган даъвони кўриб чиқиб, Россиядан Украинадаги урушни зудлик билан тўхтатишни талаб қилувчи қарор чиқарган эди.
Эслатиб ўтамиз, 30 сентябрь куни Путин Украинанинг Донбасс минтақасидаги тан олинмаган Луганск ва Донецк халқ республикалари ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларини Россияга қўшиб олиш, аннексия қилиш ҳақидаги шартномаларни имзолади.
LiveБарчаси