Украина раҳбариятида истеъфолар тайёрланмоқда – “Time”

Олам

image

Қишда Украина раҳбариятида жиддий ўзгаришлар юз бериши мумкин. Бу ҳақда Украина Президентига яқин манбаларга таяниб, “Time” журнали хабар берди.

Нашр манбаларига кўра, ҳукумат вазири ва юқори мартабали генераллардан бири ишдан олинади. Улар "фронтдаги секин силжиш", яъни етарли даражада муваффақиятли бўлмаган қарши ҳужум учун жавобгар бўладилар. Бироқ бу одамларнинг исми ҳозирча очиқланмаган.

Қайд этилишича, Президент Зеленский Қўшма Штатларга сафаридан кейин "ғазабланган". Чунки Ғарб урушдан чарчаганини кўрсатган. Бир манбага кўра, Украина раҳбари иттифоқчилари томонидан хиёнатга учраганини ҳис қилади.

Зеленскийнинг ўзи Ғарбда кўпчилик Украинадаги ҳарбий можарога аллақачон ўрганиб қолгани ва бу энг ёмони эканини айтган.

“Уруш чарчоқлари тўлқин каби келади. Бу АҚШда ҳам, Европада ҳам сезилади. Энди улар учун ҳамма нарса шоудек бўлиб қолади ва улар уни кетма-кет ўнинчи марта томоша қилишни хоҳламайди”, дейди Зеленский.

“Зеленский Россия бошлаган урушни давом эттириш ниятида ва сулҳ масаласи унинг жамоасида табу ҳисобланади”, деб ёзади “Time”. 

Нашр суҳбатдошлари эса Президентнинг якуний ғалабага ишониши унинг баъзи маслаҳатчиларини хавотирга солаётганини айтган. 

Шунингдек, Зеленскийнинг идораси Россия ҳарбий зарбалари туфайли қишда электр таъминотидаги узилишлар украиналикларнинг мамлакат ҳукуматидан норозилигига сабаб бўлишидан хавотирда. Нашр суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, агар ўтган қишда украиналиклар бунинг учун Россия қўшинларини аниқ айблаган бўлса, энди улар "тайёргарлик учун етарлича иш қилмаган" ҳукуматга қарши даъво қилишлари мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг