Украина Москва аҳолисини янада кўпроқ ҳужумлардан огоҳлантирди – “The Kyiv Post”
Олам
−
12 Август 2023
8359Украина Москва аҳолисини янада кўпроқ дрон ҳужумларидан огоҳлантирди. Бу ҳақда “The Kyiv Post” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Украина Ҳаво разведкаси матбуот котиби Андрей Юсов Москвада яшовчиларни бундан ҳам кўпроқ ҳаво ҳужумларидан огоҳлантирган ва икки мамлакат ўртасидаги дрон урушлари авж олаётган бир пайтда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Россия пойтахтини ҳимоя қилишга қодир эмаслигини қўшимча қилган.
Юсов “The Kyiv Post”га берган интервьюсида “хавфсизлик тушунчаси Москва аҳолисидан тобора узоқлашиб бораётганини” таъкидлаган.
“Бутун дунё Россиянинг мудофаа тизими ва қурол бозорида етакчи роль ўйнайдиган мамлакатнинг самарасиз, эскирган ва замонавий чақириқларга муносиб жавоб бера олмаётганини кўришда давом этмоқда”, дейди у.
Юсовнинг айтишича, бу Президент Путин раҳбарияти “давлат бошқарувининг деградациясига олиб келаётгани” аломати.
“Эҳтимол бу тенденция Москва аҳолисини қандайдир тўғри хулосалар чиқаришга ундайди – Россия телевидениеси ва пропагандасига ишониш ёки ишонмаслик, жиноий режимни қўллаб-қувватлашда давом этиш ёки этмаслик”, дея қўшимча қилади у.
Эслатиб ўтамиз, Москва шаҳри август бошидан бери беш бор дрон ҳужумига учради. Шаҳарга жорий йилнинг 24, 28, 30 июль ва 1, 6, 9, 10, 11 август кунлари учувчисиз қурилмалар ёрдамида ҳужумлар уюштирилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь