Украина Курскдаги аэродромга ATACMS ракеталари билан зарба берди – ОАВ
Олам
−
25 Ноябрь
12288Бугун, 25 ноябрь куни Украина Курск вилоятига ATACMS ракеталари билан ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигига яқин бўлган "Fighterbomber" Telegram-канали хабар берди.
Канал Украина Қуролли кучлари Курск вилоятидаги аэродромга саккизта ATACMS ракетаси билан зарба берганини ёзди. Унинг сўзларига кўра, зарбадан мақсад нима бўлгани номаълум, чунки "узоқ вақтдан бери у ерда авиация йўқ эди ва бундай ҳужумлар билан аэродромга зарар етказиш мумкин эмас".
Тез орада Telegram-каналларида зарбалар акс этган видеолар пайдо бўлди.
Украинанинг “КіберБорошно” лойиҳаси кадрлар геолокациясини аниқлади ва зарбалар Курскдан 10 километр узоқликдаги Халино авиабазаси жойлашган Курск Восточний аэродромига берилган деган хулосага келди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тўхтатувчи ракеталар илгари учирилган жойда камида яна иккита кассетали ўқ-дорилар зарбаси кўринади. Ҳаммаси бўлиб, кадрларда кассетали қисмга эга камида бешта ATACMS ракетаси келгани кўрсатилган.
Видеолардан бири суратга олинган жой Курск чеккасида, Халино аэродроми яқинидаги Европа супермаркети яқинида жойлашган.
“Военный осведомитель” Telegram-каналининг ёзишича, ракеталар “Курск вилоятидаги ўша Халино аэродромига ҳужум қилган, у ерда авиация учун темир-бетон бошпаналар жадал суръатлар билан қурилмоқда”. Шунингдек, канал ракета ҳужумлари таҳдиди туфайли Россия чегара аэродромларидаги самолётлар мамлакат ичкарисига кўчирилганини даъво қилмоқда.
Жо Байден ATACMS ракеталаридан фойдаланишга рухсат берганидан бир ҳафта ўтиб, аэродромда самолётлар учун янги бошпаналар қурилгани ҳақида сунъий йўлдош тасвирларини ўрганувчи Frontelligence Insight лойиҳаси хабар берди.
Россия Мудофаа вазирлиги 25 ноябрь кунги янгиланишида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари саккизта баллистик ракетани уриб туширгани эълон қилинди, лекин улар уриб туширилган минтақа ва уларнинг турига аниқлик киритилмади. Курск вилояти губернатори Алексей Смирнов 25 ноябрь куни эрталаб Украинанинг еттита ракетаси уриб туширилгани ҳақида ёзди.
Эслатиб ўтамиз, 19 ноябрь куни эрталаб Украина Қуролли кучлари Брянск вилояти Карачев шаҳри яқинидаги ўқ-дорилар омборига ATACMS ракеталари ёрдамида зарба берганди. Бу билан Украина Россиядаги нишонларга нисбатан биринчи марта узоқ масофали Америка ракеталарини қўллади. 20 ноябрда эса Украина Қуролли кучлари Курск вилоятидаги нишонга биринчи марта Британиянинг Storm Shadow ракеталарини отгани хабар қилинди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса агар Украина Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун узоқ масофали ракеталардан фойдаланса, Москванинг жавоби адекват ва аниқ бўлишини билдирганди. 21 ноябрь куни Россия ўзининг ўрта масофали “Орешник” баллистик ракетасини Украинадаги объектга қарата учирди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь