Украина қарши ҳужумни бошлашга тайёр – Алексей Данилов
Олам
−
27 Май 2023
8426Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раҳбари Алексей Данилов BBC нашрига берган интервьюсида мамлакат узоқ вақтдан бери кутилаётган қарши ҳужумни бошлашга тайёрлигини маълум қилди.
Данилов Россия ҳарбийлари эгаллаган ҳудудларни қайтариб олиш учун ҳаракат қачон бошланишини аниқ айтмаган. Аммо, қарши ҳужум “эрта, индин ёки шу ҳафта бошланиши ҳам мумкинлиги”ни маълум қилган. Данилов Украина ҳукумати “хато қилишга ҳақи йўқлигини”, чунки бу қўлдан чиқариш мумкин бўлмаган тарихий имконият эканини таъкидлаган.
Алексей Данилов Украина Президенти Владимир Зеленский олиб бораётган ҳарбий мудофаа кампаниясининг де-факто “юраги” ҳисобланади.
У интервьюсида “Вагнер” бўлинмалари ҳақиқатдан ҳам Бахмутни тарк этаётганини тасдиқлаган. Бироқ улар бошқа учта йўналишда қайта гуруҳланаётганини ва шу сабабли уларнинг кетиши “Вагнер” Украина билан урушдан чиққанини англатмаслигини маълум қилган.
Даниловнинг айтишича, у Россиянинг Беларусга ядро қуролларини жойлаштираётганидан бутунлай хотиржам ва бу ҳолат янгилик эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк мамлакат Қуролли Кучларининг қарши ҳужуми бошланганини маълум қилган эди. Шунингдек, яқинда АҚШ ва Австралиянинг истеъфодаги генераллари Украинанинг қарши ҳужуми қачон ва қайси йўналишларда бошланиши, унга таъсир қиладиган омиллар, қарши ҳужумнинг муваффақиятга эришиш даражаси қанчалик экани ҳақида маълумот берганди.
LiveБарчаси