Украина дронларининг Беларусга учирилиши жавобсиз қолмайди – Минск
Олам
−
10 Август
8975Беларусь расмийлари мамлакат ҳудудига Украинадан учирилган зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратларининг ҳужуми жавобсиз қолмаслигини айтди. Бу ҳақда Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, дронлар давлат чегарасини бузганлиги учун мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган.
“Бу жиноий ҳаракатлар вазиятни тубдан кескинлаштириб, минтақамиздаги ҳозирги можаро зонасини кенгайтиришга қаратилган хавфли уринишдир. Айни пайтда инқирозни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда”, дейилган вазирлик баёнотида.
Вазирлик, шунингдек, бу борада Европа давлатларини ҳам огоҳлантирган. Расмийларга кўра, Украинанинг ҳужуми тўхтатилмаса, уруш Европанинг бошқа давлатларини ҳам ўз домига тортиб кетади.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Курск вилоятида икки кундан бери жанглар давом этмоқда. Украина кучларининг минтақага кириб келиши оқибатларини бартараф этиш учун минтақада фавқулодда ҳолат жорий этилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси