Курскда фавқулодда ҳолат жорий этилди
Олам
−
08 Август
12921Россиянинг Курск вилоятида икки кундан бери жанглар давом этмоқда. Украина кучларининг минтақага кириб келиши оқибатларини бартараф этиш учун минтақада фавқулодда ҳолат жорий этилди. Бу ҳақда губернатор вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, чегара ҳудудларида мураккаб оператив вазият сақланиб қолмоқда.
Кеча, 7 август куни Россия Президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу, Мудофаа вазири Андрей Белоусов, Бош штаб раҳбари Валерий Герасимов ва ФХХ раҳбари Александр Бортников иштирокида йиғилиш ўтказди. Герасимовнинг маълум қилишича, “6 август куни эрталаб соат 5:30 да Украина Қуролли кучларининг минг кишигача бўлган бўлинмалари Курск вилоятининг Суджанский тумани ҳудудининг бир қисмини эгаллаб олиш мақсадида ҳужумга ўтган”.
Бош штаб бошлиғи Украина Қуролли кучларининг Курск йўналиши бўйича Россияга чуқур кириб бориши “тўхтатилганини”, Россия ҳарбийлари ва чегара қўшинлари эса Россия-Украина чегарасига қўшни ҳудудларда “душманни йўқ қилишда давом этаётганини” айтди.
Герасимовнинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларининг йўқотишлари 315 кишини ташкил этган, улардан 100 нафари ҳалок бўлган, 54 та зирҳли техника, жумладан, етти танк йўқ қилинган.
“Операция душманни енгиш ва давлат чегарасига етиб бориш билан якунланади”, дейди Валерий Герасимов.
Россия армиясининг йўқотишлари ҳақида эса хабарлар йўқ.
“Украина Қуролли кучлари томонидан Курск вилоятини ўққа тутиши чоғида 31 киши, жумладан, олти нафар бола яраланган”, деб хабар берди Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Курск вилоятидаги жанглар оқибатида ўнлаб кишилар жароҳатланган. Аҳоли ҳудудни тарк этмоқда, бироқ ҳукуматнинг марказлашган эвакуация ҳақидаги баёнотларини инкор этмоқда.
Оқ уйнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Курск вилоятидаги воқеалар юзасидан Киевдан тушунтириш олиш ниятида. Вашингтон, шунингдек, ҳозирда Америка ҳарбий техникаси Курск вилоятига бостириб киришда фойдаланилгани маълум эканини таъкидлади.
Шу билан бирга, Оқ уй АҚШнинг Россия ҳудудида Америка қуролларини қўллаш бўйича позицияси ўзгармаганини қўшимча қилди.
LiveБарчаси