Ҳабибнинг жияни жанжал сабаб ҳибсда сақланмоқда
Спорт
−
13:30 618 1 дақиқа
Россиялик аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC’нинг собиқ энг енгил вазн тоифасидаги чемпиони, грузиялик Мераб Двалишвили билан боғлиқ жанжалнинг барча иштирокчилари Абу-Дабида 12 соатдан ортиқ вақт давомида ҳибсда сақланмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Аввалроқ, Двалишвили ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Нурмагомедов ва унинг дўстларини ўзига нисбатан куч ишлатганликда айблаган эди.
“Усман Нурмагомедов ва воқеа иштирокчилари 12 соатдан ортиқ вақт давомида ҳибсда сақланди”, дейди агентлик манбаси. Унинг қўшимча қилишича, жамоа аъзолари олдига адвокат ҳам келган.
Маълумот учун, 2025 йил январь ойида Двалишвили Усмон Нурмагомедовнинг укаси Умар Нурмагомедов билан жанг қилиб, ғалаба қозонган ва чемпионлик камарини ҳимоя қилган эди. Ҳозирда ушбу камар россиялик Пётр Янга тегишли. Двалишвили сўнгги икки жангини айнан унга қарши ўтказиб, ҳар иккисида ҳам мағлуб бўлган.
Live
Барчаси