Украина чегарадаги рус қишлоқларига ҳужум қилгани айтилмоқда
Олам
−
05 Май 2022
16081Россиянинг Украина билан чегарадаги Белгород вилоятининг Журавлевка ва Нехотеевка қишлоқлари бугун, 5 май куни Украина томонидан ҳужумга учрагани айтилмоқда. Вилоят губернатори Вячеслав Гладковнинг ёзишича, ҳужум оқибатида уй ва гараж вайрон бўлган, аҳоли орасида қурбонлар йўқ
“Журавлевка ва Нехотеевка Украина томонидан ўққа тутилмоқда”, деб ёзади Гладков.
Губернаторнинг айтишича, ихтиёрий халқ отрядлари навбатчи гуруҳи ҳисоботига кўра, Нехотеевкада уй ва гараж вайрон қилинган. Гладков тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқлигини айтган.
Вилоят раҳбарининг таъкидлашича, хабар эълон қилинган вақтда Москва вақти билан соат 10:12 да қишлоқларни ўққа тутиш давом этган. Гладков вазият ҳақида кейинроқ батафсил маълумот беришини айтган.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни Россиянинг Белгород шаҳрида нефть базаси ёниб кетганди. Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков ёнғинда нефт базаси ишчиларидан икки киши жабрланганини маълум қилди.
25 апрелга ўтар кечаси Россиянинг Брянск шаҳрида яна бир нефть омбори ёниб кетди. Маҳаллий аҳолининг айтишича, портлаш овози эшитилган. Брянскдаги воқеа муносабати билан база ёнаётган ҳудуд яқинида яшовчи одамларни эвакуация қилиш бошланди.
27 апрель куни эса Белгород вилоятининг Старая Нелидовка қишлоғи яқинидаги ўқ-дорилар омбори ёниб кетди. Ҳар уч ҳолатда ҳам Россия расмийлари Украинани айблади.
LiveБарчаси