Россиянинг Украина яқинидаги ўқ-дорилар омбори ёниб кетди
Олам
−
27 Апрель 2022
15548Россиянинг Украина билан чегарадош Белгород вилоятининг Старая Нелидовка қишлоғи яқинидаги ўқ-дорилар омбори ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят губернатори Вячеслав Гладков маълум қилган.
“Мен Головинский қишлоқ аҳоли пункти раҳбари Денис Золотухин билан боғландим. Старая Нелидовка қишлоғи яқинида ўқ-дорилар омбори ёнмоқда”, деб ёзган Гладков.
Унинг қўшимча қилишича, турар-жой бинолари, уйлар вайрон бўлмаган. Тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқ.
Кейинчалик Гладков ўқ-дорилар омборидаги ёнғин ўчирилгани ҳақида хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни Россиянинг Белгород шаҳрида нефть базаси ёниб кетганди. Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков ёнғинда нефт базаси ишчиларидан икки киши жабрланганини маълум қилди.
25 апрелга ўтар кечаси Россиянинг Брянск шаҳрида яна бир нефть омбори ёниб кетди. Маҳаллий аҳолининг айтишича, портлаш овози эшитилган. Брянскдаги воқеа муносабати билан база ёнаётган ҳудуд яқинида яшовчи одамларни эвакуация қилиш бошланди. Ҳар икки ҳолатда ҳам Россия расмийлари Украинани айблади.
LiveБарчаси