Ўқувчиларни мактабдан мактабга ўтказиш тартиби ўзгартирилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди.

Халқ таълими вазирлигининг буйруғи 2020 йилнинг 10 февраль куни Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинди.

Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон “Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Буйруқ нодавлат умумтаълим ташкилотидан ўқишини давлат умумтаълим муассасасига кўчиришга оид талабларни белгилаб берди.

Ҳужжатга кўра, нодавлат умумтаълим ташкилотидан ўқишини давлат умумтаълим муассасасига кўчирган ўқувчиларнинг ота-оналари ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директорига таълим олувчилар сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, ўқиганлиги тўғрисида маълумотнома ҳамда таълим олувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табелини тақдим этилиши назарда тутилади.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб ўқувчи

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг