Ўқитувчиларни мактаб “ремонт”ига чиқарган директор ишдан олинди
3-саҳифа
−
04 Август 7999 2 дақиқа
Аввалроқ, Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги 42-сонли мактабда ўқитувчилар таъмирлаш ишларини ўзлари олиб бораётгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу мактаб директори ишдан олинди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, мактаб жамоаси билан суҳбатда улар томонидан ушбу ҳашар ихтиёрий равишда амалга оширилгани таъкидлансада, устозларни ўз лавозим мажбуриятидан ташқари ишларни бажариш ҳолатини назоратга олмагани сабабли мактаб директори З.М. эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Маълумот учун, Марҳамат тумани “Янги ҳаёт” МФЙда жойлашган 42-умумтаълим мактаби 1982 йилда қурилиб, 2005 йилда жорий таъмирланган. Мактаб 2023 йил “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида 1 миллиард 200 миллионлик қийматга эга эшик ва ромлар билан таъмирланган. 2024 йилги мавсумда 1 миллиард 300 миллион сўм маблағ ютиб олиниб, спорт майдони қурилган ва мактабнинг олд қисми замонавий кўринишга келтирилган. Ҳозирда мактабда жами 1236 ўқувчига 74 нафар устоз таълим-тарбия бериб келмоқда.
Видеода ишлаётган педагогларнинг барчаси аёл киши эканини кўриш мумкин. Улар орасида инглиз тили, рус тили, математика ўқитувчилари, деярли барча муаллималар бор экани айтилган. Уларнинг баъзилари девор ва шифтни суваётган бўлса, яна бошқа бири стол ва стулларни ташияпти. Қизиқарлиси шундаки, таъмирлаш ишларини олиб бораётган устозларнинг айримлари ҳатто меҳнат таътилида бўлса ҳам мактабда – таъмирлаш жараёнларида. Видеода “ремонт” ишларида қатнашган ўқитувчиларга кўпроқ дарс соати берилиши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу мактабда ўқитувчиларнинг таъмирлаш ишларига чиқарилганига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳам муносабат билдирганди.
Live
Барчаси