Угандада 16 киши очликдан вафот этди

Олам

image

Уганданинг Караможа минтақасида узоқ давом этган қурғоқчилик ҳосилни бутунлай нобуд қилганидан кейин камида 16 нафар маҳаллий аҳоли вакили очликдан вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий расмийларга таяниб, BBC хабар берди.

Минтақада анъанавий тарзда экиш мавсуми бошланадиган апрель ойидан бери деярли ёғингарчилик бўлмагани сабабли деҳқонлар озиқ-овқатсиз қолган. Қурғоқчилик маккажўхори, жўхори ва соя экинларини нобуд қилиб, минглаб оилаларни яшаш воситаларидан маҳрум этган.

Мамлакат Бош вазири Робина Наббанжанинг маълум қилишича, ҳукумат жабрланган ҳудудлар учун зудлик билан қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишни режалаштирмоқда ва биринчи ёрдам аҳолига етиб боришни бошлаган.

Экспертлар минтақада такрорланаётган гуманитар инқирозларни иқлим ўзгариши, ўрмонларнинг кесилиши ва чорва молларининг ҳаддан ташқари кўп боқилиши билан боғламоқда.

Маълумот учун, 2022 йилда ушбу ҳудуд худди шундай оғир очликни бошдан кечирган бўлиб, ўшанда 2200 дан ортиқ киши унинг қурбонига айланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ озиқ-овқатнинг ҳалокатли даражада етишмовчилигидан азият чекаётган инсонларнинг учдан икки қисми атиги 10 та давлатда истиқомат қилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Улар: Афғонистон, Бангладеш, Конго Демократик Республикаси, Мьянма, Нигерия, Покистон, Жанубий Судан, Судан, Сурия ва Яман.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг