UFC 311 марказий жанги иштирокчилари жанг олди стердаунда қатнашди (видео)

Спорт

image

Бугун, 17 январь тонгида АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида UFC 311 турнири асосий жанги қатнашчилари жанг олди “face-to-face” маросимида иштирок этди.

“Нигоҳлар тўқнашуви”да дастлаб энг енгил вазн тоифаси вакиллари чемпион Мераб Двалишвили ва даъвогар Умар Нурмуҳаммедов саҳнага таклиф этилди. Ҳар икки жангчи маросимни сокин ўтказди. Кейин марказий жанг иштирокчилари енгил вазн тоифаси чемпиони Ислом Махачев ва даъвогар Арман Царукян таклиф этилди. Бу икки рақиб ҳам стердаунда ортиқча ҳаракатлар билан ажралиб турмади.

Эслатиб ўтамиз, 19 январга ўтар кечаси АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 2025 йилнинг илк рақамли турнири UFC 311 бўлиб ўтади. 

Мусобақада энг енгил вазн тоифаси чемпиони Мераб Двалишвили даъвогар Умар Нурмуҳаммедовга қарши, енгил вазн тоифаси чемпиони Ислом Махачев эса даъвогар Арман Цраукянга қарши октагонга кўтарилади. Шунингдек, асосий карддан ярим оғир вазн тоифаси икки собиқ чемиони Иржи Прохазка ва Жамал Хилл жанги ўрин олган. Ушбу турнирда ўзбекистонлик Богдан Гуськов Билли Элеканага қарши октагонга чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ислом Махачев Арман Царукян Умар Нурмуҳаммедов Мераб Двалишвили UFC 311

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг