Учқудуққа янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
27 Август
6305Учқун Файзуллаевич Елмуратов Навоий вилояти Учқудуқ тумани ҳокими вазифасига тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, тайинловга қадар Учқун Елмуратов “Агробанк” АТБ Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Маълумот учун, Учқун Елмуратов 1986 йилда Конимех туманида таваллуд топган. Маълумоти олий. 2007 йилда Тошкент молия институтини ҳамда 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий бизнес мактабини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғи билан Жаҳонгир Собиталиевич Жуманов Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани ҳақда маълум қилинганди.