Уч вилоятда ташкилот хизматчилари пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
13 Январь 2025 9922 1 дақиқа
Қашқадарё, Бухоро ва Фарғона вилоятларида пора эвазига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, департамент ўтказган тезкор тадбирда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги “Д.К.” АЖ қўриқчиси М.А., С.У. ва Ё.И.дан 2 500 АҚШ доллари эвазига ушбу корхонага ишга киритиб қўйишини айтиб, пулни олганида ушланган.
Яна бир ҳолатда Шофиркон туман Тиббиёт бирлашмаси бўлим ҳисобчиси Й.Ҳ. фуқаро С.З.ни ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаб қўйиши эвазига 700 АҚШ долларини олган чоғида қўлга олинган.
Фарғона вилоятида эса “Тошлоқтумангаз” газчиси М.М. ва бошқалар фуқаро А.С.ни мазкур газ таъминоти корхонасига ишга жойлаб қўйишини айтган. Сўнгра 1,7 млн сўм ва 500 АҚШ долларини қўлга киритганликлари аниқланган. Кейин фирибгарлар олган поранинг 640 АҚШ долларини қайтарган ва бу процессуал тартибда расмийлаштирилган.
“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Чортоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси пора билан қўлга тушганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025