Фарғонада ҳоким ёрдамчиси iPhone’ни пора сифатида олаётганда ушланди

Crime

−

image

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида ҳоким ёрдамчиси фуқарога 150 млн сўм кредит олиб бериш эвазига iPhone 17 Pro Max олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бешариқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда “Қўрғонча” МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси Д.Х. фуқаро М.Й.га тижорат банкида ишловчи танишлари орқали 150 млн сўмлик кредит ажратиб бериши эвазига iPhone 17 Pro Max русумли уяли алоқа воситасини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокими ўринбосари ва Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали мансабдори 30 минг доллар пора билан ушланган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends