“У шунга лойиқ эди”. Россиялик сиёсатчи хотинини бўғизлаганини тан олди 

Олам

image

Кеча, 20 апрель куни тверлик сиёсатчи, собиқ депутат, "Адолатли Россия - Ҳақиқат учун" партияси аъзоси Евгений Никольский ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 13 йилдан бери бирга яшаган хотинини ўлдирганини тан олди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

"Ҳа, мен қилдим. Инкор қилмайман ва тегишли жазога тайёрман. Лекин бошимни эгмайман, йиллар давомида борлиғингизни берган одамингиз сизга хиёнат қилса, бу жазосиз қолмаслиги керак. Менга нима бўлишининг аҳамияти йўқ", деб ёзган Никольский ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

"Baza"нинг ёзишича, сиёсатчи рафиқасининг жасади Емельянов қишлоғидаги мактаб биноси атрофидан топилган. 

"Евгений Никольский рашк сабабли келиб чиққан жанжал чоғида хотинининг бўйнига пичоқ тортган. Ўша пайтда Екатеринанинг акаси эр-хотиннинг ёнида бўлган. У синглисига ёрдам беришга уринган, аммо Никольский бунга қаршилик қилган", дейилади хабарда.

Эр-хотиннинг 11 ойлик қизи қолган. Ҳозир бола Екатеринанинг қариндошлари қарамоғида экани айтилмоқда.

Собиқ депутат Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси (қотиллик) бўйича 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Евгений Никольский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг