У Ғарбни, АҚШни, НАТОни синамоқчи – Байден Путиннинг режалари ҳақида

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Украина атрофидаги вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини ҳали ҳал қилмаган. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден таъкидлади.  

“Мен у Россия учун яқин, қисқа муддатли ва узоқ муддатли оқибатларни кўриб чиқаётганига ишонаман. У қарор қабул қилиб бўлган, деб ўйламайман. Ишончим комилки, бу қарор бутунлай Путиннинг қарори. Бу қарорни бошқа ҳеч ким қабул қилмайди. Бу қарорга бошқа ҳеч ким таъсир қила олмайди. У бу қарорни қабул қилади”, деган Байден. 

Журналистлар ундан кейинги воқеаларни башорат қилишини сўраган ва Байден қуйидагича жавоб берган: 

“Менинг тахминимча, у киради. Ўйлайманки, у Ғарбни синаб кўради, АҚШни синаб кўради, имкони борича НАТОни синаб кўради. Менимча, у бунинг учун жиддий ва қиммат нарх тўлайди”, дея қўшимча қилган у.

Россия бир неча бор Ғарб ва Украинанинг “тажовузкор ҳаракатлар” ҳақидаги айбловларини рад этиб, у ҳеч кимга таҳдид қилмаслигини ва ҳеч кимга ҳужум қилмоқчи эмаслигини таъкидлаб келмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Ғарбнинг “Россия тажовузкорлиги” ва Киевга ундан ҳимояланишда ёрдам бериш эҳтимоли ҳақидаги баёнотлари ҳам кулгили, ҳам хавфли. Шу билан бирга, сўнгги пайтларда Киев ва Ғарб давлатлари Россиянинг Украина чегаралари яқинида “тажовузкор ҳаракатлари” кучайгани ҳақида хавотир билдирган. Россия Федерацияси Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ўз ҳудуди ичида ва ўз хоҳишига кўра қўшинларини олиб кираётганини айтган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳеч кимга таҳдид солмайди ва ҳеч кимни ташвишга солмаслиги керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Байден

Баҳолаганлар

337

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made