Twitter сабаб Трамп ижтимоий тармоқлар ҳақида қонун имзолаш арафасида

Олам

image

АҚШ президенти Дональд Трамп ижтимоий тармоқларнинг иши билан боғлиқ фармонни имзолаш ниятида. Бу ҳақда Оқ уй вакили Калей Макинани маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун, 29 май куни АҚШ Президенти фармонни имзолаши кутилмоқда. Имзолашга тайёрланаётган ҳужжат ҳақида қўшимча маълумот ҳозирча маълум эмас.

Жорий йилнинг 27 май куни Трамп, агар консерваторларнинг овозларини ўчиришни давом эттирса, ижтимоий тармоқларни қатъий равишда тартибга солиш ёки тўлиқ «ёпиш» билан таҳдид қилди. АҚШ президентининг танқидига, аввалроқ Twitter ижтимоий тармоғи унинг хабарларидан бирини ёлғон деб атаган ва унинг остига огоҳлантириш белгисини қўйганлиги сабаб бўлган. АҚШ Президенти почта орқали овоз бериш катта коррупцияга ва фирАибгарликка олиб келади деган мазмунда твит қолдирган эди.

Ушбу белги ичидаги ҳавола Twitter'даги махсус саҳифага олиб киради, у "Трамп почта орқали овоз бериш натижаларни қалбакилаштиришга олиб келади, деган асоссиз даъволарни келтириб чиқармоқда" сарлавҳаси остидаги Политиcо мақоласига ҳавола билан бошланади. Қуйироқда Трампнинг фикри нотўғри эканлиги санаб ўтилган.

Бунга жавобан АҚШ президенти Twitter'ни президентлик сайловларига аралашишда ва сўз эркинлигини бостиришда айбладиМаълумот учун, Twitter қолдирилган хабарларни фильтрлаш тизимини йўлга қўйган. Бунда, агар қайсидир твит ҳақиқатдан узоқ бўлса унга махсус белги қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, Трамп ижтимоий тармоқда унинг ўрнига ким постлар ёзиши ҳақида маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Twitter

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг