Трамп ижтимоий тармоқлардаги постларининг муаллифи ким эканини ошкор қилди

Олам 4473
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳар доим ўз ижтимоий тармоқларини бошқармаслигини тан олди. У ушбу постларни ёзадиган махсус муаллиф борлигини тан олди.

“Менинг бир ажойиб жентлмен ёрдамчим бор. Дан жуда зўр йигит. У яхши ишлайди“, дейди Трамп.

Дан Скавино — Президент маъмуриятининг Ижтимоий медиа директори. Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, у мустақил равишда постларни фақат эрталаб ёки кечқурун нашр этади. Пешиндан кейин, Америка раҳбари жуда банд ва шунчаки ўз ёрдамчисига хабарларни ёзиб қўяди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Twitter тармоғида энг кўп кузатувчиси бўлган одамлардан бири ҳисобланади. У ижтимоий тармоқларда жаҳоннинг бошқа раҳбарларидан кўра фаолроқ.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 165
Рейтинг: 3.1
t
×