Twitter логотипи кимошди савдосида сотилди

Олам

image

Илон Маск ижтимоий тармоқ компаниясини эгаллаб, уни X брендига айлантиргандан сўнг, Twitter’нинг собиқ Сан-Франциско штаб-квартирасидан олиб ташланган машҳур қуш логотипи кимошди савдосида қарийб 35 000 долларга сотилди. Бу ҳақда “Associeted Press” нашри хабар берди.

Нодир ва коллекция учун мўлжалланган буюмлар билан шуғулланувчи “RR Auction” компаниясига кўра, оғирлиги 254 килограмм ва ўлчами 3,7 x 2,7 метр бўлган белги 34 375 долларга сотилган. Харидорнинг исми ошкор қилинмаган.

Mask аввалроқ ҳам Twitter’га тегишли турли нарсаларни сотувга қўйган эди. Улар орасида логотиплар, ёдгорлик буюмлари, шунингдек, ошхона анжомлари ва офис мебеллари каби оддийроқ жиҳозлар бор эди.

Кимошди савдосида бошқа технология тарихига оид буюмлар ҳам катта миқдорда сотилган. Жумладан:

  • Apple-1 компьютери (аксессуарлари билан) — 375 000 доллар;
  • Стив Жобс имзолаган 1976 йилги Apple Computer Co. чеки — 112 054 доллар;
  • Дастлабки 4GB iPhone (қадоқланган, очилмаган) — 87 514 долларга сотилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка автомобиллари аукцион уйи Rockstar АҚШ Президенти Дональд Трампнинг машинасини кимошди савдосига қўйганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Twitter Илон Маск кимошди савдоси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг