Тўрт вилоят судининг раислари ишдан кетди

Жамият

image

Ўзбекистонда тўртта вилоят судининг раислари лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда бугун, 16 сентябрь куни Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Андижон вилоят суди раиси Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев, Бухоро вилоят суди раиси Луқмон Мухторович Қодиров, Жиззах вилоят суди раиси Ўткиржон Буранович Жумаев, Хоразм вилоят суди раиси Баҳодир Ҳусайнович Полвонов ўз лавозимларидан озод этилган.

Хабарга кўра, юқорида номи келтирилганлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ, ёзма аризаларига асосан ишдан олинган.

Шунингдек, Фарҳоджон Боқижонович Ғаниев судьялик ваколатининг беш йил муддатига Андижон вилоят суди раиси лавозимига тайинланган. Шу муносабат билан Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилган. 

Жиззах вилоят судининг раиси лавозимига эса Акрам Ғайратович Шукуров тайинланган ва шу муносабат билан Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилган.

Бухоро вилоят судининг раиси лавозимига Учқун Холбоевич Рўзиев, Хоразм вилоят судининг раиси лавозимига эса Шуҳрат Маратович Камолов тайинланган. 

Учқун  Рўзиев бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида, Шуҳрат Камолов эса Фарғона вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.

Шу муносабат билан, Фарғона вилоят судининг раиси лавозимига Акром Жўрақулович Утаев тайинланган. 

Бундан ташқари, Фаррух Сойибжонович Абдураимов Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм Бухоро суд раиси Андижон Жиззах

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг